12 Январ 2022 йил 796

Қўл-бармоқ излари ёрдамида 123 та жиноят фош этилган – Эксперт-криминалистика хизмати

Тошкент вилояти ИИББ Эксперт-криминалистика хизмати ходимлари томонидан жиноятчиликка қарши курашиш, содир этилган жиноятларни очиш ва тергов қилишда илмий-техникавий восита ва усулларидан фойдаланиш борасида ишлар маълум қилинди.

Жумладан, ҳодиса содир бўлган жойларни кўздан кечиришда хизмат ходимлари 7 000 мартадан ортиқ қатнашган бўлиб, бунда кўздан кечириш самарадорлиги 99,8 фоизни ташкил этган.

Шунингдек, хизмат томонидан 2021 йил давомида 3 393 та экспертиза бажарилган бўлиб, уларнинг 3 386 таси ёки 99,7 фоизида ижобий натижага қайд этилган.

Хусусан, Экспертлар томонидан воқеа жойларини кўздан кечириш жараёнида қўл бармоқ излари олиши мумкин бўлган оғир ва ўта оғир бўлган жиноятлар – қотиллик, босқинчилик, оғир тан жароҳати етказиш, автоуловни олиб қочиш, ўғирлик жинояти содир этилган жойдан тадқиқот учун яроқли қўл-бармоқ излари олинган бўлиб, улар орқали 123 та жиноят фош этилишига эришилган.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech