Qibray tumanida sodir bo‘lgan holat yuzasidan
Жорий йилнинг 26 январь куни, кеч соат 20:00ларда, Қибрай тумани «Янгиҳаёт» МФЙда яшовчи фуқаро, шу ҳудудда жойлашган ИИБ ҳуқуқ тартибот масканига шошилиб келади ва хонадонида жанжал бўлаётганини айтиб ёрдам сўрайган.
Хабарга асосан, тунги хизматга бириктирилган 2 нафар профилактика инспектори фуқаро билан бирга унинг уйига етиб боради. Хонадонда инспекторлар чақирув эгасининг 19 ва 20 ёшлардаги ўғиллари уришиб, бир бирига пичоқ билан таҳдид қилаётганига гувоҳ бўладилар. Ажратмоқчи бўлганида, улардан бири инспекторларга ҳам қўлидаги пичоқ билан таҳдид қилганлиги атрофдаги кузатув камерасига муҳрланади.
Профилактика инспекторлари ушбу шахсларни хавфсизлантиргач ҳудудий ҳуқуқ тартибот масканига олиб келадилар.
Ҳолат юзасидан ҳужжатларни расмийлаштириш вақтида, фуқаро яна жанжални давом эттириб, инспекторнинг xizmat хонасида бўлган қайчини қўлига олган ва ходимларга ўқталиб енгил тан жароҳати етказган.
У ҳаракатларини давом эттиргач, ходимлар хавфсизликни таъминлаш мақсадида қўлидаги тиғли жисми олиб, унга кишан тақиб қўйганлар.
Орадан бир оз вақт ўтгач ушбу фуқарода тиббий атамаси «эпилепция», яъни тутқаноқ касаллиги қўзғалиб у ўзини ноодатий тута бошлаган. Айни шу вақтда, унинг оила аъзолари қидириб, ҳуқуқ тартибот масканига кириб келади.
Воқеани видео тасвирга олиб, гўёки ИИБ ходимлари фуқарони калтаклаб шу кўйга солди, мазмунида изоҳлаганлар. Лекин, мазкур жараёнда ходимлар томонидан фуқароларга нисбатан куч ишлатилмаган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан қонунийликни таъминлаш мақсадида туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Нажитасида юзасидан батафсил ахборот берилади.