11 Март 2025 йил 305

Психофаол дориларини яшириб тарқатаётган «закладчик»лар ППХ ходимлари томонидан ушланди

«Хавфсиз ҳудуд» тезкор профилактик тадбири доирасида Қибрай тумани «Аҳиллик» маҳалласи ҳудудида, Тошкент вилояти ИИББ 1-минтақавий ҳудуд, патруль-пост хизмати ходимлари томонидан «закладчик»лар билан боғлиқ ҳолат фош этилди.

Ходимлар хизмат вақтида, шубҳали ҳаракат қилган 22 ёшлар атрофидаги икки нафар шахсларни кузатганларКузатув давомида ходимлардан қочишга уринган 2003 йилда туғилган (М.А. ва Ж.М.)лар ушланиб, холислар иштирокида кўздан кечирилган.

Натижада уларнинг ёнидан 520 дона қадоқланган ҳолатдаги кучли таъсир қилувчи, психофаол дори воситалари борлиги аниқланиб, ИИБ тезкор ходими иштирокида далилий ашё сифатида расмийлаштирилдиАниқланишича ушбу шахслар мазкур воситаларни ҳудуднинг хуфиёна жойларида «закладка» кўринишида яшириш мақсадида олиб келганлар.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech