25 Феврал 2021 йил 626

Профилактика тадбирларидан мақсад жиноятчиликнинг олдини олиш

Паркент тумани ИИБ профилактика инспекторлари томонидан маҳалла фуқаролар йиғинлари, таълим муассасалари ва корхона-ташкилотларда амалга оширилган ишлар юзасидан.

ИИБ инспекторлари томонидан таълим муассасалари ва 2-сон касб-ҳунар мактабида давомат ҳамда “Тиғ” тадбирлари, вояга етмаганлар ва ёшлар томонидан содир этилиши мумкин бўлган жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш маданияти мавзуларида ўтказилган тадбирлар шулар жумласидандир.

Сабабсиз дарс машғулотларига қатнашмаётган ўқувчилар аниқланиб, уларнинг ота-оналарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддасига асосан маъмурий баённомалар тузилиб, ҳужжатлар туман ҳокимлиги “Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияси”га юборилди. Профилактика инспекторлари томонидан ўқувчиларнинг ота-оналари билан фарзандларининг тарбиясига бефарқ бўлмасликлари борасида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар ИИБ масъул раҳбарлари ва профилактика инспекторлари томонидан жамоатчилик билан ҳамкорликда муҳокама қилинди. Уйма-уй юриб аҳоли ва нотинч оилалардаги муаммолар ўрганилиб, профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди. Ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўрилди.

Тадбир давомида профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган профилактик тадбирлар жараёнида фуқаролар хонадонларида уларга тегишли томорқа еридан унумли фойдаланиш орқали қўшимча даромад орттириш юзасидан ҳам тавсиялар берилди.

Бир сўз билан айтганда, профилактик тадбирлари доирасидаги тушунтириш-тарғибот ишларида асосий эътибор аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг ҳар қандай кўринишига нисбатан муросасизликни шакллантириш, фуқаролар тинчлиги ва осойишталиги, мол-мулкларининг ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга йўналтирилган.

Text to speech