Профилактика инспекторлари учун навбатдаги ўқув машғулотлари бошланди
Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши кураш, осойишталикни таъминлаш самарадорлигини оширишга қаратилган машғулотларга белгиланган режага асосан вилоятда хизмат олиб бораётган барча профилактика инспектори жалб қилиняпти. Дастлабки ўқувлар Чирчиқ шаҳрида бўлиб ўтди.
Машғулотларда соҳанинг етакчи мутахассислари, ҳуқуқшунос олимлар иштирокчиларга қонунчиликдаги ўзгаришлар, жамоат тартибини сақлаш тизимидаги ислоҳотлар мазмунига доир маълумотлар берилди. Шунингдек, ижтимоий психология, аҳоли муаммолари билан ишлашга доир зарур тавсиялар ҳам етказилди.
Машғулотларда «қишлоқ инспектори», «шаҳар инспектори» моделлари бўйича иш олиб боришнинг намунавий дастурлари, иш режалари ҳам кўриб чиқилди.
Таъкидлаш жоиз, ушбу ўқувлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ, ФВВ, Миллий гвардия, Бош прокуратура ва Олий суди кенгаши раҳбарлари томонидан имзоланган қарор ижросини таъминлаш ҳамда ходимлар малака кўникмаларини ошириш мақсадида ташкил қилинмоқда.
ИИББ Ахборот хизмати