21 Январ 2021 йил 618

Пробация ҳисобидаги шахслар учун сайёр суд ўтказилиб, меҳнат ярмаркаси ташкил этилди

Судда 14 нафар шахс муддатидан олдин озод қилинган бўлса, ярмаркада 10 га яқин шахслар ишга жойлаштирилди.

Бугун, 21 январь куни Зангиота тумани ИИБ ташаббуси билан Пробация назоратидаги шахслар учун Меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Унда туман Бандлик бўлими бошчилигида давлат ва хусусий ташкилотлар бўш иш ўринлари билан қатнашди.

Ярмаркада Пробация хизмати ҳисобида туриб ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган, вақтинча ишсиз бўлган – 14 нафар шахсларнинг 9 нафари ушбу меҳнат ярмаркасида жамоатчилик ва бошқа ишларга жойлашган бўлса, яна олти нафари туман Бандлик бўлими томонидан назоратга олиниб, ишга жойлашиши учун йўлланма берилди.

Шунингдек, бугун ўтказилган сайёр судда Пробация назоратида туриб, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган ўзига тўғри хулоса чиқарган 14 нафар маҳкумларга инсонпарварлик далолатномалари қўлланилиб, муддатидан олдин шартли равишда озод қилинди.

Аксинча, суд томонидан тайинланган жазони ўташдан бўйин товлаб келган бир нафар шахсга, суд инсонпарварлик тамойилларига таянган ҳолда яна бир бора имкон бериб, ишга жойлашиш учун 3 кун муҳлат белгилаб берди. Шу ернинг ўзида сектор масъуллари томонидан иш ҳам таклиф этилди. Агар белгиланган муддатда ишга жойлашмаган тақдирда озодликдан маҳрум этиш жойларига қайтарилиши бўйича тушунтирилди.

Маълумот ўрнида: Ҳозирги кунда Зангиота тумани ИИБ Пробация хизмати назоратида турган, ахлоқ тузатиш ишларини жазосини ўтаётган 248 нафар шахсларнинг барчаси жамоат, давлат ва хусусий секторларда иш билан таъминланган.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech