20 Декабр 2022 йил 1102

Президент Мурожаатномаси ИИВ 2-сон Тошкент академик лицейи ўқувчилари ва ўқитувчилари томонидан тингланди ва илиқ кутиб олинди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси ИИВ 2-сон Тошкент академик лицейида ўқувчилари ва ўқитувчилари томонидан тингланди ва илиқ кутиб олинди.

400 нафар ёшлар таҳсил оладиган мазкур лицей ўқувчиларининг барчаси, ўқитувчилар Мурожаатномани катта қизиқиш ва ҳаяжон билан тинглашди ва бу борада ўзларининг фикр мулоҳазаларини ҳам билдиришди.

"Мурожаатномани тинглаб давлат раҳбари халқ фаровонлиги ва ватанимиз равнақи учун барчани бирдек ҳаракат қилишга чорлаётлари ҳис қилиб, бу бўйича асосий йўналишлар белгилаб олингани эшитдим, -дейди лицей ўқувчиси Гулираъно Алимова. - Айниқса олий таълим тўғрисида таъкидлаганлари, ҳар соҳада ёшларга катта эътибор қаратаётганлари бизларга янада катта масъулият юклайди. Ўйлайманки Мурожаатнома мен ва мен каби тенгдошларимга келажакдаги режаларимизни амалга ошиши учун мотивация бўлади.

Мурожаатнома сўнгида раҳбарият иштирокида ўқувчиларнинг фикр мулоҳазалари, муносабатлари тингланди.

Text to speech