24 Октябр 2020 йил 383

Президент фармони билан Тошкент вилояти ИИББнинг бир гуруҳ ходимлари мукофотланди

«25 октябрь — Ички ишлар органлари ходимлари куни» ҳамда Ички ишлар органлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига асосан Тошкент вилояти ИИББнинг бир гуруҳ фидойи ходимлари мукофотланди.

Мамлакатимиз ички ишлар органларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, юртимизда жамоат хавфсизлиги, халқимиз осойишталигини таъминлаш, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш, жиноятчиликка қарши курашиш тизимини такомиллаштириш борасидаги алоҳида хизматлари, шунингдек, шарафли бурчини бажариш чоғида кўрсатган мардлик ва жасорат намунаси ҳамда ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун:

«Содиқ хизматлари учун» медали билан

подполковник Валихужаев Жамолиддин Алавидинхужаевич - Тошкент вилояти Қибрай тумани ички ишлар бўлими профилактика катта инспектори

капитан Жанбиев Дилшод Кушкарович - Тошкент вилояти Бўка тумани ички ишлар бўлимининг 1-ички ишлар бўлинмаси бошлиғи

«Шуҳрат» медали билан

майор Махамадалиев Равшан Кучкарович - Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси катта тезкор вакили

сафдор Усмонов Салимжон Собиржонович - Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармасининг патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси сафдор ходими мукофотланди.

Бош бошқарма раҳбарияти ва шахсий таркиби номидан мукофотланган ҳамкасбларимизни ушбу юксак эътибор ва эътироф ҳамда касб байрами билан самимий қутлаймиз.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech