12 Сентябр 2020 йил 514

ППХ ходимлари томонидан қидирувдаги икки аёл ушланди

Тошкент вилояти ИИББ 1-минтақавий ҳудуд ППХ ходимлари томонидан ўғирлик ва босқинчилик жинояти бўйича қидирувда бўлган икки аёл аниқланиб, ушланди.

2020 йил 4 сентябрь куни ўтказилаётган қидирув тадбири давомида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси 2-қисми «в, г» бандлари, 46-моддасида кўрсатилган жиноятни содир этиб, жазо ўташдан бўйин товлаб, жорий йил май ойидан қидирувда бўлган  31 ёшли Е.Б. (аёл) вилоят ИИББ 1- минтақавий ҳудуд ППХ ходимлари сафдор О.Норметов ва сержант А.Аъзамовлар томонидан аниқланиб, ушланди.

Шунингдек, 10 сентябрь куни ўтказилган қидирув тадбир натижасида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, унга тайинланган жазони ўташдан бош тортиб юрган қидирувдаги 25 ёшли Н.М. (аёл) Чилонзор туманида эканлиги аниқланиб ушланди. Ушбу шахсларга қонуний чора кўрилиши учун ҳудудий ИИБларга топширилган.

Мавзуга доир: Тунги хизматдаги ППХ ходимлари томонидан 2 нафар қидирувда бўлган шахслар аниқланиб ушланди 

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech