26 Феврал 2021 йил 1239

ППХ ходимлари 20 дақиқада бозордаги ўғирликни фош этди

Ангрен шаҳрида ўтказилаётган «зарбдор ойлиги» доирасида марказий бозорда содир этилган ўғирлик тезкорлик билан фош этилди.

Кеча, Ангрен деҳқон бозорида хизмат олиб бораётган 2-минтақавий марказ ППХ ходимларига бозорда савдо қилувчи тадбиркор аёл мурожаат қилган. Номаълум аёл дўконидан бир нечта турдаги (аёллар буюмларини) косметика воситаларини яширинча олиб, номаълум томонга кетиб қолганини ва унга нисбатан қонуний чора қўришни сўраган.

Шу вақтнинг ўзида ППХ ходимлари томонидан дўкондаги кузатув камералари ўрганилган ва кўрилган чоралар натижасида гумонланган аёл 20 дақиқада қўлга олинган.

Дастлаб, у ўзини Навоий вилоятида яшовчи «Дилнавоз» деб таништирган. Суруштирув давомида эса  – Самарқанд вилоятида яшовчи, 1981 йилда туғилган Шоира Э. эканлиги аниқланган. Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тегиш чора кўриш учун соҳавий хизматларга йўналтирилган.

Аввалроқ, «Ангрен бозорида содир этилган яна бир ўғирлик фош этилган»и ҳақида хабар берилган эди.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech