27 Ноябр 2020 йил 441

Пискентда «Хавфсиз ҳудуд» махсус профилактик тадбир натижалари муҳокама қилинди

Тадбирда вилоят Прокурори ва ИИББ бошлиғининг ўринбосари бошчилигида, ҳудудий ИИБ раҳбарияти МГ, ДСИ, ФВБ, СEОМ раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирок этди.

Унда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашни кучайтириш бўйича туманда ўтказилаётган «Хавфсиз ҳудуд» махсус профилактик тадбирлари натижалари муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги масала юзасидан туман прокурори А.Жўраев, ИИБ бошлиғи Ш.Милиевнинг тадбир доирасида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботлар тингланди.

Тадбир давомида туман ҳудудида фаолият олиб бораётган 213 та корхона ва ташкилотда профилактик огоҳлантириш ва тарғибот ишлари амалга оширилгани, спиртли ичимлик ичиб, ҳуқуқбузарликлар, жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимасдан майда безорилик содир этган 35 нафар шахс маъмурий қамоққа олинганлиги қайд этилди. Шунингдек, жамоат жойларида ҳимоя ниқобларисиз юрган 1 456 фуқарога нисбатан МЖтКнинг 54-моддаси қўлланиб, маъмурий жавобгарликка тортилгани маълум қилинди.

Шунингдек, раҳбарлар жараёндаги хато ва камчиликлар юзасидан ўз мулоҳазаларини билдириб, тадбирни уюшқоқлик билан ўтказиш, энг асосийси фуқаролар хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш эканлиги таъкидлади.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech