ҲПБ: Тошкент вилоятида 70 фоизга яқин маҳаллаларда умуман жиноят содир этилмади
Тошкент вилояти ИИББ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ходимлари ҳамда маҳалла профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган амалий ишлар натижасида, жорий йилнинг 6 ойи давомида вилоятдаги 1042 та маҳалла фуқаролар йиғинларидан 710 тасида ёки 68,1 фоизида жиноятлар содир этилмаган, 131 тасида камайган бўлса, қолганларида барқарорлик сақланиб қолган.
Жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда ҳафтанинг ҳар пайшанба куни ҳамкорликда ўтказиладиган «Профилактика куни» доирасида аҳоли гавжум жойларда ўтказилган учрашув ва суҳбатлар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари орқали қилинган тарғибот ва ташвиқот ишлари ўз ижобий самарасини бермоқда.
Ушбу тадбирлар натижасида ўтган икки чорак давомида содир этилган жиноятларнинг 133 таси профилактика инспекторлари томонидан фош этилган бўлса, 31 нафар қидирувдаги шахслар ушланиб, 22 нафар бедарак йўқолган шахслар аниқланган.
Жиноятларнинг содир этилишига имкон бераётган шарт-шароит ва сабабларни муҳокама қилиб, тегишли чоралар белгилаш мақсадида ҲПБ ходимларни томонидан аҳоли билан жами 10 минг 386 маротаба учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилган.
Мисол тариқасида, Нурафшон шаҳри «Тўйтепа» МФЙда яшовчи оила билан бир неча бор ўтказилган профилактик суҳбатлар, оиланинг соғлом турмуш кечириши учун берилган амалий кўмакларга қарамасдан, узоқ йиллардан буён ака-ука ва эр-хотин ўртасида уй-жой ва бошқа масалалар юзасидан турли келишмовчиликлар бўлиб келган. Бунинг натижасида келиб қичиши мумкин бўлган кўнгилсизликлар, содир этилиши мумкин бўлган жиноятларнинг олдини олиш ҳамда оилани соғлом муҳитни шакллантириш мақсадида ҲПБ бўлими бошлиғи подполковник Х.Барноев бошчилигида ўтказилган муҳокама йиғилишида, сал кам 5-6 йилга яқин бўлиб келган оилавий келишмовчиликлар ва оиладаги муаммолар ечим чоралари кўрилиб, оилалар яраштирилган.
Бу каби ташкил этилаётган тадбирлар оммавий ахборот воситалари орқали мунтазам ёритилиб келинмоқда.
Шунингдек, профилактика инспекторлари томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарлик қилишга мойил бўлган 1 минг 285 нафар шахслар реабилитация қилиш марказига жойлаштирилган.
Ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этганлиги сабабли
6 минг 155 нафар шахслар профилактик ҳисобга олинган. Шу билан бирга, соғликни сақлаш муассасаларида ҳисобда турувчи 3 минг 935 нафар шахсларнинг (руҳий касал ёки спиртли ичимликлар ва гиёҳвандликка ружу қўйган) 1 минг 587 нафари мажбурий даволаш муассасаларига, қаровсиз, назоратсиз юрган 175 нафар вояга етмаганлар вилоят ИИББнинг вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилган.
Профилактика инспекторлари томонидан аниқланган 6800га яқин маъмурий ҳуқуқбузарлар суд томонидан кўриб чиқилиб, тегишли тартибда ижрога қаратилган.
ИИББ Ахборот хизмати