Ўзи ишлаётган ташкилотдан 14 млн сўмлик металлни яширинча олиб чиққан шахс ЙПХ инспектори томонидан ушланди
“Тошкент вилояти ИҚМ филиали Чирчиқ участкаси”да кран бошқарувчи бўлиб ишловчи 1983 йилда туғилган фуқаро П.Д. моддий даромад орттириш мақсадида, ўзи ишлаб келаётган ташкилотга қарашли қора металл парча (труба)ларни яширин равишда талон-торож қилган ва олдиндан 200 минг сўм евазига ўзи томонидан ёлланган “Зил-130” русумли автомашинага юклаб, номаълум томонга олиб кетаётган вақтида Чирчиқ шаҳар ИИБ ЙПХ инспектори сержант Ж.Aтажанов томонидан ушланган.
Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида “Зил-130” автомашина ҳайдовчиси С.М.дан ашёвий далил тариқасида олинган қора металл парчаси ва трубаларнинг соф оғирлиги 6 860 кг ни ташкил етганлиги ва ушбу металлнинг умумий қиймати 13 млн 726 минг сўмлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро П.Д. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
ИИББ Aхборот хизмати