29 Январ 2021 йил 508

Оққўрғондан автомашинани олиб қочган шахслар Сурхондарёда ушланди

22 январь куни Тошкент вилоятида яшовчи фуқаро ўзига тегишли Lacetti автомашинасини таъмирлаш мақсадида Оққўрғон тумани «Қаҳрамон» МФЙда жойлашган «авто сервис»га олиб келади ва Жавлон исмли шахсга қолдиради. Эртаси куни машинани олиб кетишга келганда эса, устахонада на машина на усталар бўлади.

Фуқаро аризасига асосан Тошкент вилояти ИИББ ва Сурхондарё вилояти ИИБ соҳавий хизмат ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбир давомида автомашина ва уни олиб қочган шахслар Сурхондарё вилоятида ушланади.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар 1999 йилда туғилган Ж.З. ва 1994 йилда туғилган Ф.А.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 267-моддаси билан жиноят иш қўзғатилган.

Шунингдек, бу каби ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан Оққўрғон туманидаги барча авто устахона ва масъул ташкилот ходимлари иштирокида жиноят муҳокамаси ўтказилган.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech