10 Декабр 2020 йил 406

Оққўрғонда «Хавфсиз ҳудуд» махсус тезкор-профилактик тадбир ўтказилмоқда

Тошкент вилояти Оққўрғон тумани ҳудудида туман ИИБ, мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда қонунчиликни мустаҳкамлаш, криминоген ва ижтимоий вазиятни барқарорлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни жиловлаш мақсадида «Хавфсиз-ҳудуд» махсус тезкор-профилактик тадбири давом этмоқда.

Жумладан, туман ИИБ ходимлари томонидан ушбу ҳудудда яшовчи 1963 йилда туғилган фуқаро Т.Р. нинг яшаш уйи холислар иштирокида кўздан кечирилганда, у моддий манфаат эвазига хонадонида фоҳишахона ташкил қилиб, 41 ёшли Н.Д. (эркак) ва 26 ёшли Э.З. (аёл) ларга жинсий алоқа учун алоҳида шароит яратиб берганлиги аниқланган. Тўпланган ҳужжатлар Оққўрғон тумани ИИБ ТБга тақдим этилиб ва ҳолат юзасидан фуқаро Т.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Бундан ташқари ёшлар ўртасидаги жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида профилактик суҳбатлар ташкил этилиб, таълим муассасаларда «Давомат» ва «Тиғ» тадбирлари ўтказилмоқда.

Ушбу тадбир давомида касб-ҳунар мактаби ўқувчиси Ш.Б. нинг ёнида ўткир тиғли жисм борлиги аниқланиб, ҳужжатлар расмийлаштирилди ва туман вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияга муҳокама этиш учун юборилди. 

Шунингдек, ҳудудда яшовчи Р.Ю. (аёл) га таниши В.Ж. томонидан мунтазам равишда тазйиқ бўлаётган ҳолати муҳокама қилиниб, унга «ҳимоя ордери» берилди. Ҳозирда Оққўрғон туманида профилактик тадбир давом этмоқда.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech