1 Декабр 2020 йил 391

Олмалиқда яшовчи фуқаро ёнидан гиёҳванд модда топилди

29 ноябрь куни Олмалиқ шаҳар ИИБ ходимлари томонидан “Хаввсиз ҳудуд” тезкор профилактик тадбир давомида Янгиобод кўчасида яшовчи 48 ёшли М.В. гумонланиб холислар иштирокида кўздан кечирилади. Унинг қўлидаги сумкаси ичидан пакетда вазни 8,64 грамм марихуана гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинади.

Ҳолат юзасидан М.В.га нисбатан Олмалиқ шаҳри ИИБ Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб болрилмоқда.

Text to speech