Оила - бахт ва ҳаловат қўрғонидир
Бугун, 15 май — Халқаро оила куни. Оила ҳар бир халқнинг, миллатнинг давомийлигини сақловчи, миллий қадриятлар ривожини таъминловчи, маънавий ва жисмоний баркамол авлодни дунёга келтириб тарбияловчи маскандир.
Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор ҳамда Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармонларда ушбу кунни нишонлаш тўғрисида белгиланган.
Юртимизда оилани мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар халқаро ҳамжамиятларда юксак эътирофларга сазовор бўлаётганлиги ҳам бежиз эмас.
Қонунчиликка назар солсак оилага катта эътибор берилганлигини, жумладан, уни қандай ташкил қилиш, оила аъзоларининг ҳуқуқлари ва бурчлари, умуман оилавий ҳаётнинг барча масалаларига урғу бериб ўтилганлигини кўришимиз мумкин.
Маълумки, оила меҳр-муҳаббат ҳурмат ва ҳамжиҳатлик манбаи асосида етук жамиятни барпо этади. Оиланинг фаровонлиги мамлакат ривожининг ўлчови сифатида баҳоланади.
Зеро, оила ҳар бир халқнинг, миллатнинг давомийлигини сақловчи, миллий қадриятлар ривожини таъминловчи, маънавий ва жисмоний баркамол авлодни дунёга келтириб тарбияловчи маскандир.
Барча оилалар ҳамиша тинч ва фаровон бўлсин.
ИИББ Ахборот хизмати