28 Ноябр 2024 йил 163

"Одам савдоси” жинояти иссиқ изидан фош этилди

Тошкент вилояти ИИББ тезкор ходимлари томонидан ДХХ Оҳангарон шаҳар ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда яна бир шахс одам савдоси қурбони бўлишининг олди олинди.

Ўтказилган тезкор тадбирда Оҳангарон шаҳрида яшовчи 2002 й.т. аёл (Ҳ.Т.) осон пул топиш мақсадида ўзига таниш бўлган 2004 й.т. аёл (З.О.)ни алдаб, мўмай даромад топишга ишонтириб Тошкент халқаро аэропорти орқали Туркия давлатининг Истанбул шаҳрига фоҳишалик учун жўнатаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланди. Маълум бўлишича, аёлни Истанбулда Туркия фуқаролари кутиб олиши зарур бўлган.

Ҳозирда ушланган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 135-моддаси (Одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech