Оҳангаронда «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар билан ишлар ҳар бир маҳалла кесимида амалга оширилмоқда
Жамиятда аёлларнинг ролини ошириш ва уларнинг бандлигини таъминлашдаги устувор вазифаларга қаратилган тадбирда вилоят ИИББ ҲПБ масъуллари бошчилигида Оҳангарон туман ИИБ хотин-қизлар билан ишлаш бўлими ва ҳамкорликдаги ташкилотлар ходимлари ҳамда 75 нафардан зиёд аёллар иштирок этди.
«Чинор» МФЙда бўлиб ўтган тадбирда «Аёллар дафтари»га киритилган тиббий кўрикка эҳтиёжи бўлган хотин-қизлар 40-сонли ҚОП шифокорлари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилди. Шунингдек, иш сўраб мурожаат қилган 12 нафар хотин-қизларнинг 6 нафари қайта касбга ўқиш истагини билдирди. Уларнинг рўйхати шакллантирилиб, ижрога йўналтирилди.
Ҳуқуқий ёрдам олиш истагидаги 2 нафар аёллар билан суҳбат олиб борилиб, муаммолари ўрганилди. Тадбир давомида психологик маслаҳатга муҳтож 53 нафар аёллар учун мутахассис томонидан психологик тренинг ўтказилди.