3 Март 2021 йил 436

Оҳангарон туманида «зарбдор» тезкор-профилактик тадбирлари натижаси

Ҳозирда Тошкент вилоятида ўтказилаётган «зарбдор» тезкор-профилактик ойлиги доирасида вилоят ички ишлар бош бошқармаси ходимлари томонидан аввал содир этилган жиноятлар фош этилиб, аниқланган жиноятларга қонуний чора кўрилиши таъминланяпти.

Жумладан, Оҳангарон туман ички ишлар бўлими тезкор ходимлари томонидан олиб борилган ишлар натижасида, жорий йил бошида Гулобод МФЙ ҳудудидан тахминий нархи 25 млн сўм бўлган 2 бош буқани ўғирлаган шахслар, 26 февраль куни қўлга олиниб, жиноят фош этилди.

Улар, Юқори Чирчиқ туманида яшовчи (1986 йилда туғилган Миракмал Х., 1998 йилда туғилган Анвар Н., 1998 йилда туғилган Мухриддин П., 1989 йилда туғилган Ақлбек Б. ва 1989 йилда туғилган Нурболат К.) беш нафар шахслар эканлигини аниқланиб, гумонланувчилар процессуал тартибда ушланган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Text to speech