19 Феврал 2021 йил 633

Нурафшонда ўтган сайёр судда 20 нафар шахслар шартли озод қилиниб, икки нафари суд мажлисидан ҳибсга олинди

Ўрта Чирчиқ тумани ва Нурафшон шаҳар ИИО пробация ҳисобида турган шахслар билан сайёр суд мажлиси ўтказилди.

Ўрта Чирчиқ тумани ИИО пробация гуруҳи ҳисобида туриб, меҳнатга ҳалол муносабатга бўлган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган 8 нафар, озодликни чеклаш жазосини ўтаётган 9 нафар, шунингдек, Нурафшон шаҳар ИИО пробация ҳисобида бўлган уч нафар жами 20 нафар шахслар муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.

Аксинча, жазо ўташдан қасддан бўйин товлаб келган икки нафар шахснинг жазоси оғирроғига (озодликдан маҳрум қилиш жазоси) алмаштирилди.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech