20 Июн 2020 йил 763

Нур қайтаргичларнинг йўқлиги ёки яроқсизлиги оқибатида 5 ойда юк автомобиллари иштирокида 18 та ЙТҲ содир бўлган

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ томонидан ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, содир бўлиши мумкин бўлган турли кўнгилсиз воқеалар, йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида, ЙПХ инспекторлари юк автомобиллар ҳайдовчилари билан профилактик суҳбатлар ўтказиш билан бир қаторда, юк автомобилларга махсус нур қайтарувчи тасмаларни жойлаштирилиши юзасидан ҳам ҳайдовчиларга амалий кўмак кўрсатмоқда.

Инспекторлар томонидан бир кунда ўртача 200 дан ортиқ юк автомобиллари кўздан кечирилиб, нур қайтаргичлар билан жиҳозланиши таъминланди.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоиз ЙҲХБ кўра, юқоридаги каби автоуловнинг нур қайтаргичлар йўқлиги ёки яроқcизлиги ва бу орқали ҳайдовчилар томонидан оралиқ масофанинг аниқ олинмаслиги, шу ва бошқа турли сабаблар оқибатида, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Тошкент вилояти ҳудудида юк автомобиллари иштирокида 18 ЙТҲ қайт этилган бўлиб, фуқаролар ва автотранспортларга турли даража зарар етган.

Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилинг.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech