9 Декабр 2020 йил 523

Ноқонуний пиротехника ва дори воситалари, ўткир тиғли жисмлар ҳамда қидирувдаги шахс – ППХ ходимларининг бир кунлик хизмат жараёнидан

Тошкент вилояти ИИББ соҳавий хизмат ходимлари томонидан жиноятчиликнинг олини олиш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳудудлардаги криминоген вазиятни барқарорлаштириш юзасидан мунтазам профилактик тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

Жумладан, кеча 8 декабрь куни Қибрай тумани «Усмонобод» блок постида хизмат олиб бораётган ЙПХ ва ППХ ходимлари томонидан Cobalt автомашинаси текширилганда, машина юкхонасида 420 дона пиротехника воситалари борлигини аниқланган. Пиротехникалар далилий ашё сифатида олиниб, ҳолат юзасидан маъмурий баённома тузилган.

Шу куни, Чирчиқ шаҳри Аранча қўрғонида яшовчи 25 ёшли Ф.А. тунги хизматни ўтаётган ППХ ходимлари томонидан белгиланган тартибда кўздан кечирилади. Фуқаронинг қўлида бўлган қоғоз қутида 139 дона ҳар хил турдаги пиротехника воситалари борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида расмийлаштирилиб олинади.

Шунингдек, Ангрен шаҳри ва Оҳангарон тумани хизмат олиб борган ППХ ходимлари томонидан, инсон ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган ўткир тиғли жисм (пичоқ) олиб юрган фуқаролар аниқланган ва тегишли тартибда чора кўрилган.

Навбатдаги ҳолат, бугун 9 декабрь куни Оҳангарон тумани «Чинор» ЙПХ масканида аниқланган. Фуқаро Ў.Абдураҳимов КIA русумли (юк) автомашинасида Наманган-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган вақтида тунги хизматни ўтаётган ЙПХ ва ППХ ходимлари томонидан тўхтатилади. Автомашина кўздан кечирилганда ҳеч қандай ҳужжатларга эга бўлмаган бир қатор маиший техникаларни ва ҳар хил турдаги гигиена дори воситаларини санитария қоидаларини кўпол равишда бузган ҳолда олиб кетилаётганлигини аниқланган.

Шу билан бирга, Янгийўл шаҳри ҳудуди хизмат олиб бораётган ППХ ходимлари томонидан, ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) жинояти билан айбланган, бир йилдан буён қидирувда бўлган шахс – 1969 йилда туғилган Д.У. аниқланиб ушланган ва қонуний чора кўрилиши таъминланган.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech