2 Декабр 2020 йил 431

Навбатдаги пиротехника воситалари ва ноқонуний дорилар ушланди

Жорий йилнинг 2 декабрь куни соат 02:40ларда, Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани ҳудудида жойлашган "Чинор" ЙПХ масканида хизмат олиб борган ИИБ ходимлари томонидан "Қўқон-Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб келган ҳайдовчи, 1987 йилда туғилган М.С. бошқарувидаги Ласетти автомобили тўхтатилиб текширилганда, 24 қути (ҳар бир қутида 25 донадан) "Тропикамид" номли дори воситалари, 460 қути (ҳар бир қутида 60 донадан) "Британик" номли пиротехника воситалари олиб кетилаётганлиги маълум бўлган.

Ҳолат юзасидан холислар иштирокида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, туман ИИБга топширилган.

Text to speech