17 Сентябр 2020 йил
685
МваФРБ: Халқ манфаатларига хизмат қилиш ҳам бурч ҳам фахрдир
Чиноз туманида 30 йилдан буён ҳужжатсиз яшаб келаётган отахонга доимий яшаш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома берилди.
Тошкент вилояти Чиноз тумани «Яллама» маҳалласи ҳудудида ёлғиз ўзи истиқомат қилиб келаётган 86 ёшли А.Пакга туман ИИБ МваФРБ томонидан Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш ҳуқуқини берувчи, фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси расмийлаштирилди.
Бугун, 17 сентябрь куни туман МваФРБ бошлиғи ва масъуллари унга расмийлаштирилган гувоҳномани топширишиб, холидан хабар олишди.