24 Июл 2020 йил 568

Майор Камалов Бекзод Нигматбекович «Содиқ хизматлари учун» медали билан мукофотланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 23 июлдаги «Коронавирус пандемиясига қарши курашишда фидойилик кўрсатган юртдошларимиздан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармонига асосан, Камалов Бекзод Нигматбекович - Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси 22-сонли жазони ижро этиш колонияси бўлим бошлиғи «Содиқ хизматлари учун» медали билан мукофотланди.

Майор Бекзод Камалов 1986 йили Тошкент вилоятида туғилган. 2009 йилда ИИВ Тошкент олий ҳарбий-техник билим юртини тамомлаган. Ички ишлар органларидаги хизмат фаолиятини 2004 йилда бошлаган. 2019 йил октябрь ойидан эътиборан Тошкент вилояти ИИББ Жазони ижро этиш бўлими 22-сон жазони ижро этиш колонияси хўжалик ва моддий-техника таъминоти бўлими бошлиғи вазифасида хизмат қилиб келмоқда.

Ўтган 16 йиллик хизмат фаолияти давомида 10 га яқин турли лавозимларда хизмат қилган ва раҳбарият томонидан бир неча бор фидокорона хизматлари учун рағбатлантирилган.

Майор Бегзод Камалов Тошкент вилоятида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган карантин назорат тадбирлари хизмат қилмоқда. Хусусан, вилоятнинг Юқори Чирчиқ тумани Ўртасарой ҳудудида ташкил этилган карантин зонасида умумий бир ярим ойга яқин жамоат тартиби сақлаш ва фуқаролар хавфсизлиги таъминлаш учун хизмат олиб борган.

- Аввало, ушбу синовли кунлардаги вазиятга тўхталмоқчиман. Биз бу кунларни албатта ҳамжиҳатликда енгамиз, -дейди майор Бегзод Камалов. -Уртасаройдаги биз хизмат қилаётган карантин зонасида 14 кунлик хизмат ташкил қилинган. Ходимлар навбати билан сутка давомида хизмат олиб бормоқда. Ўзим хам бир неча бор 14 кундан, умумий бир ярим ойга яқин шу ерда хизмат қилдим. Албатта, мавжуд вазиятни тўғри тушунган холда, қолаверса, халқимиз ва ватанимиз олдидаги қасамимга содиқ қолиб, юртдошларимнинг хавфсизлиги ва саломатлиги учун ушбу кунлар утгунга кадар шу ерда хизматда қолишга тайёрман. Менга берилган мукофот аввало билдирилган юксак ишонч деб биламан. Президентимизнинг ушбу юксак ишончларини оқлаш учун, ватаним, халқим учун доим хизматдаман.

Ушбу хизматлар натижаси ўлароқ майор Камалов Бекзод Нигматбекович кеча, 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коронавирус пандемиясига қарши курашишда фидойилик кўрсатган юртдошларимиздан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармонига асосан «Содиқ хизматлари учун» медали билан мукофотланди.

ИИББ Ахборот хизмати

 

Text to speech