5 Январ 2021 йил 536

Маҳалласида жиноятчиликка йўл қўймаган профилактика инспекторига пул мукофоти топширилди

Ўтган икки йил мобайнида Нурафшон шаҳридаги «Муқимий» маҳалласида бирорта ҳам жиноят содир этилишига йўл қўймаганлиги учун профилактика инспектори ва раҳбари ҳамда маҳалла раиси моддий рағбатлантирилди.

2020 йилнинг сўнги 2 ойи давомида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари Абдуҳалим Холмаҳматов ва Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Шуҳратжон Собиров бошчилигида гуруҳ Тошкент вилоятида жиноятчиликнинг олдини олиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, қонунчиликни мустаҳкамлаш бўйича «Хавфсиз ҳудуд» махсус тезкор-профилактик тадбирларини ўтказилди.

Тадбирлар юзасидан ўтказилган йиғилишларда ҳар бир туман ва шаҳар маҳаллалари кесимида таҳлил қилинди, ўрганилди, тушунтириш ва зарурий кўмак ҳамда тавсиялар берилди.

Шунингдек, хато ва камчиликларга йўл қўйган масъулларга кескин чоралар кўрилган бўлса, бу борада яхши кўрсаткичларни қайд этган ходим, раҳбар ва бошқаларни рағбатлантириш бўйича топшириқлар берилганди.

Жумладан, ўтган 2019-2020 йиллар давомида маъмурий ҳудуди – Нурафшон шаҳри Муқимий маҳалласида жиноят содир этилишига йўл қуймаганлиги учун, профилактика инспектори катта лейтенант Зафар Ўразалиев, ИИБ ҲПБ бўлими бошлиғи ҳамда МФЙ раиси пул мукофоти билан рағбатлантирилди.

Мукофотни вилоят ИИББ ҲПБ бўлим бошлиғи подполковник Хуршид Барноев топширди. У ўз сўзида нафақат фуқаролар хавфсизлиги ва жиноятчиликнинг олдини олиш, шу билан бирга, ёшларга ўрнак бўлиб, уларни ватанпарварлик руҳида тарбия топишида жойлардаги ходимлар ўрни асосий вазифа эканлигини таъкидлаб, бунданда яхши натижаларга эришишига ишонч билдирди.

Бу йилда ҳам бу бўйича ишлар давом эттирилади.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech