8 Ноябр 2020 йил 572

Кўп миқдордаги пиротехника воситаларини Тошкентга олиб кирмоқчи бўлган шахс ашёвий далиллар билан ушланди

Кеча, 7 ноябрь соат тахминан 01-00 ларда Оҳангарон тумани «Чинор» ЙПХ масканида тунги хизматни ўтаётган Тошкент вилояти ИИББ ЙПХ ходимлари томонидан «Наманган-Тошкент» йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган Lacetti автомобили тўхтатилади.

Автомобиль ва унинг салонини кўздан кечириш давомида қоплар ва қутиларга жойлаштирилган 405 дона (мушаклар) пиротехника воситалари борлиги аниқланиб, холислар иштирокидан расмийлаштирилиб олинади ва қонуний чора кўриш учун ҳудудий ИИБ юборилади.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Оҳангарон туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech