29 Ноябр 2020 йил 405

Криминоген вазияти оғир бўлган маҳаллаларда ҳамкорликдаги ишлар кучайтирилади

Тошкент вилояти ИИББ ҲПБ масъуллари томонидан Миллий гвардия вилоят бошқармаси офицер ходимлари учун ўқув семинар ташкил этилди.

Кеча, 28 ноябрь куни Нурафшон шаҳрида жойлашган «Ёшлар маркази»да вилоят ИИББ ҲПБ масъул ходими подполковник Х.Барнаев бошчилигида Миллий гвардия вилоят бошқармаси масъуллари ва 70 нафардан ортиқ офицерлар иштирокида "Криминоген вазияти оғир маҳаллаларда жиноятни жиловлаш ва амалга оширилиши лозим бўлган ишлар" мавзусида ўқув семинари ўтказилди.

Масъуллар томонидан иштирокчиларга ҳудудлардаги вазиятни ҳар бир маҳалла кесимида таҳлил қилиш, айниқса ёшлар ва аёллар ўртасида содир этилиши мумкин бўлган жиноятларнинг барвақт олдини олишда, жиноятларнинг оқибатлари ёки айбдорлари билан эмас, унга сабаб бўлувчи омиллар орқали курашиш зарурлигини тушунтириб, ҳудудлардаги вазият аниқ рақамлар билан келтириб ўтилди.

Шу билан бирга, ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш, жиноят содир этилган маҳаллаларда муҳокамалар ўтказиш, жиноятга сабаб бўлувчи ҳар қандай омилни ўрганиш, фуқароларни қийнаётган муаммолар, оилавий ёки мол-мулк борасидаги зиддиятли вазиятни ҳал этишда амалий кўмак бериш ва булар орқали жойларда соғлом муҳит бўлишини таъминлаш зарурлиги алоҳида таъкидланди.

Семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш билан бирга, таклиф ва фикр, мулоҳазаларини билдириб ўтди.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech