24 Июл 2020 йил 825

Коронавирус пандемиясига қарши курашишда фидойилик кўрсатган Тошкент вилояти ички ишлар органлари ва тиббиёт ходимлари мукофотланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 23 июлдаги «Коронавирус пандемиясига қарши курашишда фидойилик кўрсатган юртдошларимиздан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармонига асосан, зиммасига юкланган вазифаларни бажариш йўлидаги улкан жасорати ва фидойилиги учун Тошкент вилоятининг бир гуруҳ фидоийлари куйидаги фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотландилар.

II даражали «Саломатлик» ордени билан

Зухурова Шаходат Жалиловна - Зангиота тумани тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлими шифокори;

Пулатов Абдурашид Қахаржонович - Ўрта Чирчиқ тумани Ўртасарой карантин зонаси давлат корхонаси ошпази;

Рискиев Бахтиёр - Тошкент вилояти ОИТСга қарши кураш маркази бош шифокори.

«Содиқ хизматлари учун» медали билан

Камалов Бекзод Нигматбекович - Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси 22-сонли жазони ижро этиш колонияси бўлим бошлиғи;

Имамов Отабек Суннатович - Тошкент вилояти тери-таносил касалликлари диспансери бош шифокори;

Каримов Феруз Фархадович - Ўрта Чирчиқ тумани Ўртасарой карантин зонаси давлат корхонаси директори.

 «Шуҳрат» медали билан

Ярбеков Дилмурод Улуғмуратович - Зангиота тумани ИИБ 6-ички ишлар бўлими профилактика инспектори;

Абдуқахорова Насиба Дурисалиевна - Бўка тумани 8-қишлоқ оилавий поликлиникаси патронаж ҳамшираси;

Гулбоев Рўзимат Махмадали ўғли - Ангрен шаҳар 4-оилавий поликлиникаси умумий амалиёт шифокори;

Рахматуллаева Умида Бахтияровна - Юқори Чирчиқ тумани тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тез тиббий ёрдам бўлими кичик тиббий ходими;

Тулебаев Эрк Алимжанович - Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ихтисослаштирилган автобазасининг Ўрта Чирчиқ тумани тиббий хизмат ҳайдовчиси;

Хосилова Муқаддас Қобиловна - Зангиота тумани тиббиёт бирлашмасининг «Назарбек» юқумли касалликлар шифохонаси ҳамшираси;

Юсупов Кабир Хусанович - Олмалиқ шаҳар тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тиббий ёрдам бўлими шифокори.

 «Соғлом турмуш» медали билан

Имомназарова Джамиля Турсунбаевна - Ангрен шаҳар тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлими кичик тиббий ходими;

Сайдуллаева Дилафруз Сирожидиновна - Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент вилояти филиали бош ҳамшираси;

Сапарова Мухаббат Ердашевна - Тошкент вилояти ОИТСга қарши курашиш маркази эпидемиолог шифокори;

Умарова Малохат Джураевна - Қибрай туманидаги 24-қишлоқ оилавий поликлиникаси ҳамшираси.

Ушбу синовли кунларни халқимизнинг саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлашда фидоийлик кўрсатган, барча мукофотланган ҳамкасбларимизни хамда тиббиёт ходимларини давлат мукофоти билан муборакбод этамиз.

ИИББ Ахборот хизмати

 

Text to speech