Касбдошларига ўрнак бўлаётган ходимларнинг ота-оналарига ташаккур билдирилди
Тошкент вилояти ИИББ ЖИЭБ 43-сон манзил колониясида хизмат қилаётган ходимлар билан ота-оналари иштирокида хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя қилиш юзасидан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда ИИВ ЖИЭББ масъул ходими подполковник Ш.Садиков ва Бўка тумани Бўстон жоме масжиди имом хатиби Н.Мухторовлар йиғилганларга юртимиздаги ислоҳотлар аввало инсон манфаатларини кўзлаши ва бугунги кундаги қонунчиликдаги ўзгариш ва қўшимчалар, уларнинг аҳамияти ҳақида гапирдилар. Шунингдек, коррупция миллатнинг кушандаси эканлиги, ислом динида ҳам бу иллатлар қораланиши тўғрисида асосланган маълумотлар келтириб ўтилди.
Суҳбат давомида ота-оналарнинг фикр мулоҳазалари тингланди, улар томонидан билдирилган таклифлар қайд этиб борилди.
Тадбир сўнгида ушбу колонияда муносиб хизмат қилиб келаётган бир қатор ходимлар ва уларнинг ота оналарига фахрий ёрлиқлар, ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.