12 Июн 2020 йил 618

Карантин чекловлари ҳали амалда. 11 кунда: 17 736 та қоидабузарлик, 15 303 та расмий огоҳлантирув, 44 нафар маст ҳайдовчи, 2 686 та автомобиль жарима майдонида

Тошкент вилояти ИИББнинг «Ҳаракатдаги қўшма гуруҳи» томонидан, карантин қоидаларини бузиш ҳолатлари юзасидан вилоятнинг минтақавий марказлари (туман-шаҳарлар) кесимида кенгайтирилган рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

Ҳозирда карантин тадбирларида 1 500 нафар ИИО ҳам 500 дан бошқа тузилма ходимлари туну кун хизмат қилмоқда.

ИИББ ҲПБ ва унинг қуйи тизим ходимлари томонидан ўтказилган тадбирлар давомида, бугун бир кунда 1 528 та, июнь ойининг ўтган 11 куни мобайнида 17 153 та, тадбир бошидан эса 55 194 та карантин қоидаларини бузиш ҳолатлари қайд этилган. Қоидабузарликларнинг 21 фоизи Зангиота тумани ҳамда Ангрен ва Чирчиқ шаҳарларига тўғри келади.

Бундан ташқари бир кунда 1 555 нафар, ўтган 11 кунда 15 303 нафар, тадбирлар бошидан эса 124 540 нафардан ортиқ фуқаролар карантин қоидаларини бузмаслик юзасидан расмий огоҳлантирилган.

Шунингдек, ЙҲХБ инспекторлари томонидан ўтказилган тадбирлар давомида бир кунда 17 нафар, 11 кунда 583 нафар ҳайдовчилар томонидан карантин қоидаларини бузиш, транспорт воситасини ҳужжатсиз бошқариш бўйича бир кунда 181 та11 кунда 2 214 та, шунингдек, транспорт воситасини маст ҳолда бошқариш билан боғлиқ бир кунда ўртача 3 та, 11 кунда 44 та ҳолатлар аниқланган. Шу ва бошқа турдаги қоидабузарликлар билан бугуннинг ўзида 200 та, 11 кунда 2 686 та, тадбирлар бошидан 18 458 та автотранспорт воситалари жарима майдонига жойлаштирилган.

Барча аниқланган қоидабузарликлар юзасидан қонунда белгиланган тартибда чора кўрилган.

Ҳурматли фуқаролар! Кучайтирилган карантин тадбирлардан мақсад, касаллик тарқалишининг олдини олиш ва энг асосийси фуқаролар хавфсизлиги ва саломатлигини таъминлаш. Карантин қоидаларига қатъий амал қилинг. Ўзингиз ва ўзгалар саломатлигини асранг.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech