14 Январ 2021 йил 843

Юқори Чирчиқ туманида ИИБнинг замонавий типдаги маъмурий биноси фойдаланишга топширилди

Байрам муносабати билан, Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани «Ийк ота» МФЙ ҳудудида жойлашган 12 та маҳалла фуқаролар йиғини, жумладан, 36 мингга яқин аҳолига хизмат кўрсатувчи 13-сонли Ички ишлар бўлинмаси фойдаланишга топширилди.

Бинонинг расмий очилиш маросимида вилоят ИИББ бошлиғи ва ўринбосарлари, шахсий таркиб ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди.

Тадбирда ички ишлар бош бошқарма бошлиғи полковник Тоҳир Арипов сўзга чиқиб, бугунги айём – Ватан ҳимоячилари куни билан шахсий таркибни муборакбот этди. Барча соҳалар қаторида ички ишлар тизимида ҳам олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритиб, янги ушбу бино билан йиғилганларни қутлади.

Ходимларга бу каби яратилаётган шарт-шароитларга муносиб хизмат қилиш зарурлигини ва энг асосийси халқни рози қилиш кераклигини таъкидлади.

Шундан сўнг раҳбарият томонидан бинонинг рамзий калити 13-сонли ички ишлар бўлинмаси бошлиғига тантанали топширилди ва тасмалар кесилди.

Тадбир иштирокчилар бинони кўздан кечирар экан, замонавий барча талабларга жавоб берадиган, сўнг технологиялар билан жиҳозланган навбатчилик қисми, тергов, профилактика, шунингдек, ходимлар учун яратилган хизмат шароитларининг гувоҳи бўлишди.

Бош бошқарма бошлиғи бинони кўздан кечириш давомида ишларни ташкил этиш бўйича ўзининг тавсияларини бериб ўтди.

Ҳозир кунда ушбу ИИБ биносида фуқароларга хизмат кўрсатиш бошланган.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech