26 Июн 2020 йил 736

ЙПХ инспекторлари томонидан фуқаро 1,5 кг ортиқ «марихуана» билан ушланди

Тошкент вилояти ИИББ тезкор ходимлари ва соҳавий хизмат ходимлари томонидан «Қора дори-2020» тадбири уюшқоқлик билан ўтказилмоқда. Жумладан, куни кеча ЙҲХБ ходимлари томонидан гиёҳвандлик моддаси билан шуғулланувчи фуқаро қўлга олинди.

– Ҳозирги кунда Республикамиз қаторида Тошкент вилояти ҳудудида «Қорадори-2020» профилактик тадбири ўтказилмоқда. Бу эса биз ходимлардан ўта сергаклик ва ҳушёрликни талаб этади,  -дейди Қуйи Чирчиқ туман ИИБ ЙҲХБ бошлиғи капитан Р.Алимов. - Шу куни ҳам тезкор хизмат вакиллари билан ҳамкорликда хизмат олиб бораётган эдик. Хизмат жараёнида бир фуқаро бизни кўриб ўзини ноодатий тута бошлади. Фуқарони гувоҳлар иштирокида текширилганда ёнидан гиёҳвандлик моддаларга ўхшаш модда топилди.
Ҳолат юзасидан ўтказилган судга оид кимёвий экспертизанинг хулосасига кўра, ушбу модда «марихуана» гиёҳвандлик моддаси эканлиги унинг оғирлиги 1 кг 637 грамм эканлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан, туман ИИБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 276-моддаси 2-қисми, «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech