5 Март 2020 йил
2910
Жиноятга жазо муқаррар ! “Спарк”ни олиб қочган шахслар қўлга олинди
Жорий йилнинг 11 ноябрь куни тунги 03:30 ларда Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида 3 нафар номаълум шахслар куч ишлатиш йўли билан "Спарк" русумли автоулов ҳайдовчиси 1993 йилда туғилган фуқаро А.Дни оёқ ва қўлини боғлаб, йўл ёқасида ташлаб кетишади. Унинг бошқарувидаги “Спарк” русумли автоуловни эса олиб қочиб кетишган.
Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари жараёнида автоулов Тошкент тумани “Чувалачи” маҳалласида ҳаракатланаётганлиги аниқланибТошкент тумани ИИБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан тўсиб ушлаш йўли билан қўлга олинди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати