26 Ноябр 2020 йил 626

“Намунали ППХ ходими ва қисм командири” аниқланди

Тошкент вилояти ИИББ ППХ ва ЖТСБ ходимларининг касб маҳоратини, жанговар ва жисмоний тайёргарлигини янада ошириш мақсадида «Намунали патруль-пост хизмати ходими» ва «Намунали патруль-пост хизмати қисм командири» номинациялари бўйича кўрик-танлов ўтказилди.

Унда вилоят бўйича 30 нафар сараланган ходимлар ўнга яқин шартлар асосида куч синашдилар.

Жумладан, соҳага оид тест синовлари, табель қуролидан ўқ отиш, саф тайёргарлиги, қўл жанги, узоқ ва яқин масофаларга югуриш, сузиш каби синовларда иштирок этишди.

Якуний натижаларга кўра ғолиблар аниқланиб, тақдирланди. Жумладан:

«Намунали патруль-пост хизмати қисм командири»

1-ўрин – вилоят ИИББ 3-минтақавий ҳудуд ППХ отряди командирининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари капитан Илёс Шукуров;

 «Намунали патруль-пост хизмати ходими»

2-ўрин – вилоят ИИББ ППХ ва ЖТСБ ходими сафдор Рашид Абдулхаков ҳамда 3-минтақавий ҳудуд ППХ отряди ходими сафдор Акмал Хайдаров;

3-ўрин – вилоят ИИББ ППХ ва ЖТСБ ходимлари сафдор Ойбек Турғунов ҳамда сафдор Элмурод Онгаров.

Танлов якунида, хизмат тайёргарлиги, билим савиялари ва хизматда эришган ютуқлари билан бошқаларга ўрнак бўлаётган ушбу ходимлар муносиб рағбатлантирилди. Ғолиблар шу билан бирга танловнинг республика босқичига йўлланмани ҳам қўлга киритди.

Кейинги босқич ИИВ томонидан декабрь ойида ўтказилади.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech