16 Январ 2021 йил 497

Тергов бошқармаси: 2021 йилдаги устувор вазифалар белгиланди

Кеча, 15 январь куни Тошкент вилояти ИИББда Бош бошқарма бошлиғининг ўриносари-Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник Ёдгор Исабаев раҳбарлигида Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тизими ҳамда Эксперт криминалистика бўлими ходимлари томонидан 2020 йил давомида амалга оширилган ишларнинг муҳокамасига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Мажлис танқидий руҳда ўтказилиб, ходимлар томонидан 2020 йилда йўл қўйилган хато ва камчиликлар муҳокама қилинди ва 2021 йилда амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.

Тадбир сўнгида юқори натижаларга эришган ходимларга ИИВ Тергов департаментининг махсус белгиси туширилган 50 дан ортиқ эсдалик қўл соатлар ва ён дафтарлар, рангли принтер ва телевизор ҳамда компьютер жамланмалари топширилди.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech