24 Август 2020 йил 976

ЙҲХБ: Тошкент вилоятида 70 тезлик ўрнатилган жойдан 170 тезликкача ўтган 65 нафар байкер'ларга чора кўрилди

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан «Мототцикл» рейд тадбири ўтказилди. 20 дан ортиқ мототцикллар тўхталиб, ўнга яқин маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Бешта мототцикл жарима майдонига қўйилган бўлса, учта давлат рақам белгиларини яшириш ҳолати аниқланди.

Ушбу тадбир содир бўлаётган йўл транспорт ҳодисалари ва мототциклларнинг хавфли ҳаракатлари кўпгина ҳаракат иштирокчиларининг эътирозларига сабаб бўлаётганлигини инобатга олиб ҳамда ҳаракат иштирокчиларини тартибга солиш мақсадида ташкил этилган.

Тадбир давомида 20 дан ортиқ мототцикллар тўхтатилган. 8 нафар ҳайдовчиларга маъмурий баённома расмийлаштирилган. Шундан, тегишли ҳужжатлари бўлмаган 5 та мототцикл вақтинчалик жарима майдонига киритилган бўлса, 3 та ҳолатда мототциклларнинг давлат рақам белгиларини ҳайдовчилар томонидан яшириб олганлиги аниқланган.

ЙПХ инспекторлари ҳар бир мототциклни тўхтатиб,ҳайдовчиларнинг ҳужжатларини текшириш асносида улар билан «Йўл ҳаракати қоидалари» талаблари юзасидан суҳбатлар ўтказган. Айниқса, ҳаракат вақтида тезлик талабларига қатъий амал қилиш зарурлиги, тезликни ошириш қандай салбий оқибатларни келтириб чиқариши мумкинлиги ҳар бир ҳайдовчига тушунтирилган.

Ушбу, 4Р12 «Бектемир-Чорбоғ» автомобиль йўлида автомобиллар ва мототциклларнинг тез ҳаракатланишини ҳисобга олиб, мунтазам равишда махсус автоматлаштирилган фото қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган мисолларни келтириб ўтамиз.

Фоторадарларга жорий йилнинг ёз ойи бошидан буён 65 та мототцикллар томонидан тезликни меёридан ошириш ҳолати аниқланган. Ачинарлиси буларнинг ҳаммаси аҳоли яшаш жойида яъни 70 км/соат тезлик белгиланган жойда 110 км/соат тезликдан ортиқ, 140 дан 166км/соат тезликкача ҳаракатланганлар.

Мисол учун, жорий йилнинг 6 август куни Юқоричирчиқ туманидан ўтувчи «Бектемир-Чорбоғ» автомобиль йўлининг 16 километрида Honda русумли мототцикл 70 км/соат тезлик белгиланган жойда 166 км/соат тезлик билан ҳаракатланган бўлса, 10 июль куни ушбу автомобиль йўлининг 34 километрида Suzuki русумли мототциклда 146 км/соат тезлик билан ҳаракатланган.

Ушбу мототцикл ҳайдовчиларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик кодексининг 128-моддаси 3 қисмига биноан базавий ҳисоблаш миқдорининг 9 баробарида жарималар белгиланиб, жарима қарорлари яшаш манзилларига жўнатилган.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech