21 Август 2020 йил 657

ЙҲХБ: «Тезликнинг сўнги бекати» номли тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

Тошкент вилоятини водий вилоятлари билан боғловчи «Чинор» мунтазам ЙПХ масканига ҳайдовчиларни огоҳликка чорлаш ҳамда содир этилиши мумкин бўлган ЙТҲларнинг олдини олиш мақсадида, аянчли йўл транспорт ҳодисасига учраган автомобиль жойлаштирилди.

ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ЙТҲларнинг олдини олиш борасида йўловчи ташувчи ҳайдовчилар билан ушбу амалий кўргазма мисолида профилактик суҳбатлар ўтказилмоқда. 

Ҳозирда намуна тариқасида жойлаштирилган ушбу амалиётни бошқа ҳудудларга ҳам жорий қилиш чоралари кўрилмоқда.

Text to speech