ЙҲХБ бошлиғига пора таклиф қилган шахс далилий ашё билан ушланди
“Интизом ойлиги” доирасида ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва прокуратура ходимлари ҳамкорлигида навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди
Тадбир давомида, фуқаро 2000 й.т. М.Ж. (Сурхондарё вилоятида яшовчи) туман ЙҲХБ бошлиғига пора тариқасида 1 500.000 сўм таклиф қилган ва ундан 1 млн сўмини бераётган вақтида далилий ашё билан ушланди.
Маълум бўлишича, ушбу ҳайдовчи бир кун аввал ўзининг «Собалт» русумли автомобилида Чиноз тумани ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган вақтида ЙПХ ходимининг қонуний талабига бўйсунмагани ва қоидабузарлиги сабаб автомобиль жарима майдонига қўйилган.
Ҳайдовчи эса ходимдан пора эвазига маъмурий баённомани унинг фойдасига ҳал қилишни ва автомашинасини жарима майдонидан олиб чиқиб беришини сўраган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ушланган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ИИББ Ахборот хизмати