16 Сентябр 2020 йил 661

Янгийўлда ЙҲХБ инспектори томонидан уйида 2 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик моддаси сақлаб келган шахс аниқланди

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 276-моддаси 2-қисми, «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Янгийўл туман ИИБ ЙҲХБ қидирув ва суриштирув инспектори сержант М.Норматов тезкор хизмат вакиллари билан ҳамкорликда, Республика бўйича ўтказилаётган «Қорадори-2020» тадбир давомида «Халқобод» маҳалласида истиқомат қилувчи 39 ёшли А.Д.нинг хонадонини кўздан кечирилади. Текширув вақтида фуқаро А.Д.нинг ҳовлисидан қоғозга ўралган ва 10 литрлик елим идишга жойланган, кўриниши ва ҳидидан гиёҳвандлик моддасига ўхшаш ўсимлик қириндилари ашёвий далил сифатида олинади.

Ўтказилган судга оид экспертизанинг хулосасида ушбу модда «марихуана» гиёҳвандлик моддаси бўлиб, оғирлиги 2 018 грамм эканлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгийўл туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 276-моддаси 2-қисми, «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Text to speech