14 Ноябр 2020 йил 573

Янгийўл ва Оҳангаронда уйида гиёҳванд модда сақлаган шахсларга жиноий иш очилди

Ҳозирда Тошкент вилояти ИИББ ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар ҳамкорлигида вилоят бўйлаб «Хавфсиз ҳудуд» тезкор профилактик тадбир ўтказиляпти.

Жумладан, жорий йилнинг 12 ноябрь куни «Хавфсиз ҳудуд» тадбири давомида Оҳангарон тумани ИИБ ходимлари томонидан Увак маҳалласида вақтинча яшаб келаётган 45 ёшли Б.Э.нинг хонадони кўздан кечирилганда, вазни 4 кг бўлган марихуана гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.

Шунингдек, тадбир доирасида Янгийўл шаҳар ИИБ ходимлари томонидан 22 ёшли А.Э. шаҳар Рамадон маҳалласи ҳудудида тўхтатилиб кўздан кечирилганда, унинг қўлидаги оқ қоғоз бўлагида вазни 2,5 гр марихуана гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.

Қайд этилган ҳолатлар юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб моддалар далилий ашё сифатида олинган ва ҳудудий ИИБ томонидан Б.Э. га нисбатан ЖКнинг 25 ва 273-моддаси 5-қисми ҳамда А.Э. га нисбатан ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

ИИББ Ахборот хизмати

 

Text to speech