4 Март 2021 йил 570

Янгийўл шаҳрида «зарбдор ойлиги» доирасида жиноят муҳокамаси ўтказилиб, сайёр суд ташкил этилди

Тошкент вилояти бўйича ўтказилаётган «зарбдор ойлиги» доирасида Янгийўл шаҳар ИИБ масъуллар бошчилигида яқинда содир этилган икки ёш йигит ўртасидаги жиноят ва унга сабаб бўлган омиллар, олдини олиш мумкин бўлган ҳолатлар кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди.

Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш бўйича, ёшларга алоҳида эътибор қаратиш, бандлигини таъминлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш бўйича ишларни кенг қамровли олиб бориш бўйича вазифалар белгиланди. Ота-оналарга фарзандларининг юриш-туриши, ундаги ҳаракатларга масъулиятларини ошириш кераклиги тушунтирилди.

Тафсилотга кўра, жорий йил 27 февраль куни Янгийўл шаҳар Наврўз МФЙда яшовчи 1998 йилда туғилган Ш.У. таниши 1999 йилда туғилган С.Т. билан ўзаро келишмовчилик оқибатида жанжаллашиб қолади. Жанжал вақтида Ш.У. ёнида бўлган ошхона пичоғи билан С.Т. чап қўл соҳасига тан жароҳати етказади. Натижада С.Т. олган тан жароҳати билан шаҳар марказий касалхонасига даволаниш учун ётқизилади (ҳозирда аҳволи яхши). Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчи Ш.У. га нисбатан тегишли модда билан жиноят иши қўзғатилган.

Шунингдек, шу ернинг ўзида ИИБ Пробация назоратида турган шахслар учун сайёр суд ўтказилиб, 1 нафар ахлоқ тузатиш ишларидан бўйин товлаб келган шахснинг жазоси озодликни чеклаш жазосига алмаштирилди.

Аксинча меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиб, суд томонидан белгиланган чеклов ва тақиқларга қатъий риоя қилган 5 нафар маҳкум шартли равишда муддатидан олдин озод қилинди.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech