20 Феврал 2021 йил 944

Қабул жараёнларининг шаффофлиги таъминланмоқда

Кеча, 19 февраль куни Тошкент вилояти ИИББда ички ишлар органлари хизматига қабул қилиш бўйича ўтказилган навбатдаги танловларнинг якуний босқичи бўлиб ўтди.

Жорий йил бошида вилоят ички ишлар бош бошқармаси томонидан тизимда бўш бўлган сафдорлик лавозимларига хизматга қабул қилиш учун навбатдаги танлов эълон қилинган эди.

Танловда Тошкент вилоятнинг 22 та туман-шаҳарларидан 150 нафардан ортиқ (эркак) номзодлар иштирок этди.

Номзодлар, дастлаб хизматга қабул қилиш бўйича белгиланган: психологик тест синовлари, жисмоний тайёргарлик машғулотлари ва албатта тиббий кўрикдан ўтишди. Синовлардан муносиб ўтган 62 нафар номзод якуний суҳбатга етиб келди.

Суҳбат ИИОга хизматига қабул қилиш бўйича белгиланган қонун ва низом талаблари асосида ташкил этилиб, онлайн, шаффоф, яъни номзодларнинг ота-оналари ва яқинларининг видео кузатуви остида ўтказилди. Жараён юзасидан номзодларнинг яқинлари ҳам ўз фикр мулоҳазаларини билдирди.

– Синовларни, хусусан якуний суҳбат жараёнини видео кузатув орқали кўриб туриб амин бўлдимки, фарзандим қанчалик билим кўникмага эга эканлигини, ички ишлар тизимида ўзини тасаввур қила олиши ва бу жараёнлар ҳақиқатда шаффоф ўтаётганини гувоҳи бўлдим, -дейди номзоднинг отаси чинозлик Абдусалом Имомов. – Иштирокчиларни кузатиб турибман. Аксарияти яхши жавоб берган бўлса, айримлари умуман жавоб беролмаяпти. Бари-бир кўриб, эшитиб турган бошқа экан. Инсонни турли хил ноўрин фикрлардан ҳоли қилади. Кейинги синовларда ҳам бу жараёнларни ота-оналар иштирокида ташкил этилиши, ички ишларда олиб борилаётган ислоҳотларни халққа етказишда кўмакчи бўлиб, тизимга ишончни оширади деб ўйлайман.

Якуний суҳбатдан ўтиш тартибига кўра, номзоднинг учта саволга жавоб бериши орқали комиссия аъзолари томонидан энг юқори 30 баллгача баҳолаши белгилан эди.

Жараёнда иштирокчилар саволларга тайёрланишлари учун 15 дақиқа вақт ажратилиб, ҳар бир савол бўйича жавоблари тингланди. Ўз навбатида номзодлар жавоб беролмаган ёки тўлдириш керак бўлган ҳолатларга мутахассислар томонидан атрофлича тўхталиб, тушунча ва тўлиқ жавоблар берилди.

Якуний суҳбатда иштирок этган 62 нафар номзоддан, ушбу суҳбатдан муваффақиятли ўтган 31 нафарини ИИО сафига олиш бўйича, комиссия раиси – вилоят ИИББ бошлиғининг ўринбосари полковник Дилмурод Худжақулов бошчилигида якуний қарор қабул қилинди.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech