29 Ноябр 2020 йил 426

ЙҲҚ такроран бузганларга жарималар миқдори камайтирилиши мумкин

2018–2022 йилларда республикада йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш концепциясида белгиланган вазифаларнинг ижроси масъуллар ва депутатлар томонидан муҳокама қилинди.

Йиғилишда фуқаролар томонидан билдирилган қуйидаги:

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда йўл ҳаракати хавфсизлик соҳасидаги айрим моддаларида белгиланган жарималарнинг энг минимал даражасини қўллаш, ҳуқуқбузарлик такроран содир этилганда ҳам жарималарни камайтирилган миқдорда тўлаш;

автотранспорт воситаларини республиканинг исталган ҳудудида техник кўрикдан ўтказиш, светофор  билан тартибга  солинган чорраҳаларда ўнгга бурилиш белгиларининг қамровини кенгайтириш;

ҳайдовчилик гувоҳномаларини йўқотган шахсларга дубликат беришда тиббий маълумотномаларни талаб қилишни бекор қилиш, жарима майдонларида автотранспортни сақлаш муддатларини қатъий белгилаш ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномаларини олишда назарий имтиҳонларни онлайн шаклда ўтказиш таклифлари маъқулланди.

Text to speech