7 Июн 2022 йил 773

Ижтимоий тармоқларда "Оҳангаронда ҳайдовчи ЙПХ инспектори томонидан калтакланди ва вафот этди" изоҳи билан тарқалган хабарлар ёлғон

Жорий йилнинг 20 май куни Тошкент вилояти Оҳангарон тумани Ўзар қишлоғи ҳудудидан ўтган «Нурафшон-Оҳангарон» автомобиль йўлининг 52 км да Оҳангарон йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган, «ВАЗ-2121» русумли давлат рақами 10 Н 526 ЕА бўлган автомашина ЙҲХБ инспекторлари томонидан текшириш учун тўхтатилган.

Шу вақтда ҳайдовчи 1995 й.т. Ғ.Ш. нинг ушбу автотранспортни бошқариш учун меъёрий ҳужжатлари йўқлиги маълум бўлган.

Ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 135-моддаси 1-қисми билан электрон маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашинани вақтинчалик жарима майдонига жойлаштириш учун, ЙҲХБ инспектори бошқарувида олиб кетилаётганида, олд ўриндиқда ўтирган ҳайдовчи Ғ.Ш. автотранспорт эшигини очиб, ўзини автомашинадан ташлаб юборган.

ЙҲХБ инспекторлари томонидан фуқаро G‘.Sh.ga биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, Оҳангарон шаҳар тиббиёт бирлашмасига олиб борилган.

Шифохонада унга “Бош мия очиқ жароҳати, бош мия қон қуйилиши оғир ҳолати, бош мия силжиб синиш” ташхиси қўйилган.

Жорий йилнинг 6 июнь куни соат 23:00 ларда фуқаро Ғ.Ш. Тошкент шаҳрида жойлашган 39-сонли шифохонада кўрсатилган муолажаларга қарамасдан вафот этган.

Ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан текширув ўтказилмоқда.

Ижтимоий тармоқ фаолларидан ҳолат тўлиқ ўрганилиб, вазиятга ҳуқуқий баҳо берилмагунча, “ҳайдовчи аёвсиз калтакланган” каби ёлғон маълумотларни тарқатмаслигини сўраймиз.

Text to speech