13 Ноябр 2020 йил 597

2 кг дан ортиқ марихуана ашёвий далил сифатида олинди

Олмалиқ шаҳрида хизмат олиб бораётган ИИБ ходимлари томонидан шу ерда яшовчи фуқаро Б.К. гумонланиб кўздан кечирилганда, унинг ёнида вазни тахминан 2 кг бўлган марихуана гиёҳванд моддаси борлиги аниқланиб, олинган.

Шунингдек, Юқори Чирчиқ туманида хизмат олиб бораётган ИИБ ходимлари томонидан Саксонота маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида 20 ёшли К.Ш. гумонланиб кўздан кечирилганда, унинг ёнидан 1,19 гр марихуана гиёҳванд моддаси борлиги аниқланиб, олинган.

Ҳар икки ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳудудий ИИБ томонидан Жиноят кодекснинг 276-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech