ИИВ лицейининг янги биносига тамал тоши қўйилди
Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари полковник Азиз Ташпулатов бошчилигидаги ишчи гуруҳ, Тошкент вилоятни ички ишлар органлари фаолиятини ўрганиш давомида, Қибрай туманида жойлашган ИИВ 2-сонли Академик лицейида ҳам бўлиб, лицей янги биносининг тамал тошини қўйди.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билар бошлаб берилган ёшлар учрашувларининг амалий давоми сифатида, вазир ўринбосари ва ИИББ бошлиғи лицейнинг ўқувчи-ёшлари билан учрашув ўтказди.
Дастлаб, раҳбарлар лицейда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Кўздан кечириш давомида, лицейданинг “Янги тарих” музейида ҳам бўлиб, фахрий меҳмонлар китобига ўз изҳорларини ёзиб қолдиришди.
Учрашувда вазир ўринбосари ва ИИББ бошлиғи президентимиз олий мажлисга йўллаган мурожаатномаси мазмун моҳияти юзасидан тушунчалар берилди. Шунингдек, уларга ўз хизмат фаолиятлари ҳақида гапириб, бу борада устозлар ўрни беқиёс эканлигини таъкидлади. Ўқувчиларга соҳада билимларини ошириш ва йўналиш танлаш борасидаги ўз тавсияларини берди ва ёшларининг бу борадаги фикр мулоҳазалари тинглади.
Шунингдек, тадбир давомида ўқувчиларнинг ахборот технологиялари борасидаги билим ва кўникмаларини ошириш, уларнинг таълим олишларидаги сифат даражасини яхшилаш мақсадида, Ички ишлар вазири томонидан берилган компютер ва китоб жамланмалари топширилди.
Вазир ўринбосари ушбу лицейнинг барча қулайликларга эга замонавий типда қуриладиган янги биносининг лойиҳаси билан танишиб, ўзининг фикр ва мулоҳазаларини билдирди. Вилоят ИИББ бошлиғи билан биргаликда янги бино қурилишининг рамзий тамал тошини қўйди.
Маълумот ўрнида, Президентимизнинг 2017 йилдаги фармони билан ташкил этилган мазкур лицейда, ҳозирда 648 нафар ўғил ва 91 нафар қизлар жами 739 нафар ўқувчилар таҳсил олмоқда. Муассасада уларга сифатли таълим олишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Ҳозирда 2020/2021 ўқув йили учун қабул бошланган бўлиб, махсус танловлар асосида ўқувчилар қабул қилинади.
ИИББ Ахборот хизмати