ИИББда навбатдаги маърифат соати ўтказилди
Бугун, 23 сентябрь куни Тошкент вилояти ИИББда навбатдаги маънавий-маърифий соат бўлиб ўтди.
Тадбирда ИИББ масъул ходими билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси аъзоси Олимжон Жўраев “Радикализм: оқибатлари ва олдини олиш йўллари” мавзусида маъруза қилиб, мавзуни ёритиб берди.
Шунингдек, Тошкент вилояти “Ишга марҳамат” мономаркази масъули Улўғбек Эргашов томонидан марказ ва унинг фаолияти тўғрисида маълумотлар, ходимларнинг оила аъзоларини касбга ўқитиш бўйича тавсиялар берилиб, марказга таклиф қилинди.
Бундан ташқари, ИИББ Жисмоний ва жанговор тайёргарлик
бўлими томонидан ИИВнинг 2023 йил 30 март кунидаги “Ўзбекистон Республикаси
ички ишлар органларида профессионал даражада жисмоний, жанговор ва касбий
тайёргарликка эга ходимларни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
тегишли буйруғи мазмун-моҳияти тушунтирилди.