31 Март 2021 йил 555

ИИББ жамоаси спартакиада мусобақасининг шоҳсупасида

Бугун Нурафшон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент вилояти «Динамо» ЖТСЖнинг 2021 йилги тақвимига асосан, ХХХ спартакиада доирасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўртасида спортнинг «Енгил атлетика» тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

Иштирокчилар 100 м ,1000 м ва 3000 м масофага югуриш, швед эстафетаси ва узунликка сакраш каби шартларда куч синашишди.

5 жамоадан иборат 50 нафардан ортиқ ходимлар қатнашган, қизғин ва муросасиз кечган баҳсларда умумжамоа ҳисобида, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси 65921 ҲҚ жамоаси, Тошкент вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси, Тошкент вилояти ИИББ жамоалари 1,2,3 ўринларни эгаллашди. Ғолиб ва совриндорлар диплом, пул мукофоти, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech